26 Апрел 2023 йил 547

Ижтимоий тармоқларда “Келинини жағини уриб синдирганлиги айтилаётган қайнакага чора кўриладими?”- сарлавҳаси остида тарқалган видеохабар юзасидан

Жорий йилнинг 21 апрель куни соат 17-30 ларда Денов тумани “Элобод” маҳалласида яшовчи Қ.Й. шу маҳаллада яшовчи қариндоши Ж.М. исмли аёл  билан илгаридан давом этиб келаётган оилавий низолари сабабли фуқаро Ж.М. исмли аёлнинг яшаш уйида ўзаро жанжаллашиб қолиши натижасида, аёл танасининг турли жойларига қўллари билан уриб тан жароҳати етказган.

Денов тумани СТЭнинг дастлабки маълумотномасига кўра, “Ўртача оғир тан жарохатлари” деб бахоланишлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105- моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Тергов ҳаракатлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech