31 Январ 2023 йил 488

Ижтимоий тармоқларда  “Диққат. Аёл ва қизлар диққатига! Сарлавҳаси остида (ўзбек ва рус тилларида) эълон тарқалмоқда.

Ушбу эълонда, “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси.

Диққат.

Аёл ва қизлар диққатига! Агар сиз шаҳар айланаётганингизда, ишдан ёки ўқишдан уйга қайтаётганингизда, йўлдан йиғлаётган кичик бола чиқиб қолса, қўлида адрес ёзилган бўлса, болани ўша манзилга (адресга) борманглар.

Дарҳол 02 рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринглар.

Чунки бу одам ўғирлашнинг янги усули.

Ба ҳақида хаммага ҳабар беринг!

Сизнинг хавфсизлигингиз биз учун муҳим!

Азиз ватандошлар.” Мазмунидани аҳоли ўртасида шов-шув ва ваҳима уйғотувчи ёлғон (ФЕЙК) маълумотлар қайд этилган бўлиб, фуқароларимиздан ушбу асосланмаган ёлғон маълумотга ишонмасликларини сўраймиз!

Ўзингизни зарарли ахборотдан ҳимоя қилишингиз учун қуйида бир нечта маслаҳатларни келтириб ўтамиз:

сизда ўзига хос (қўрқув, ваҳима, нафрат ва ҳ.к.) ҳис-туйғуларни уйғотган қандайдир ахборотни олишингиз билан уни бошқа фойдаланувчиларга  юборишга шошилманг, катта эҳтимол билан бу  сохта - фейк хабар бўлиши мумкин;

ўзингиз учун ишончлилиги шубҳа уйғотмайдиган нуфузли халқаро ва маҳаллий ахборот агентликларининг рўйхатини тузиб чиқинг;

қабул қилган ахборотнинг мазмунини текшириб кўриш учун йирик қидирув системалари (Google, Yahoo, Яндекc) имкониятларидан фойдаланинг. Одатда кўп сохта хабарлар илгари эълон қилинган бўлади, ва улар расман рад этилганлиги ҳақда маълумот бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд;

Ўзингизни асранг. Сохта ахборотлар хавф туғдиради. Улар одамларни нотўғри қарор қабул қилишларига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Улар рухиятга таъсир кўрсатиб, инсонларни чалғитиши мумкин.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech