2 Декабр 2022 йил 820

Ижтимоий тармоқларда “Деновда икки киши аёвсиз калтакланди”! –сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди.

Ушбу ҳолат жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 12:30 ларда Денов шаҳар “Жомий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобил йўли бўйида мазкур маҳаллада яшовчи фуқаро У.А бошқарувидаги дамас русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб, ички йўлдан автомобил йўлига ҳаракатланиб чиққан вақтида ВАЗ фургон русумли автомашинаси билан йўл талашиб, йўл четига тўхтаб автомашинадан тушиб келиб ВАЗ Фургон русумли автомашинаси ҳайдовчи ўриндиғида бўлган вояга етмаган М.Э ва олди йўловчи ўриндиғида бўлган фуқаро С.Б лар билан ўзаро тортишиб қолган вақтида бир-бирлари билан тортишиб жанжаллашиб шундан сўнг тарқаб кетишган. Орадан 3-соатлар ўтиб тахминан 14:30лар чамасида М.Э, С.Б ўзларининг танишлари, А.Б, М.Ш, А.А, Ш.Б лар билан биргаликда Денов тумани “Жомий” маҳалласида жойлашган “Барака” номли савдо дўкони ёнида, атрофдаги фуқароларнинг тинчини бузиб бир гуруҳга бирлашган ҳолда У.А. ва У.Р лар билан жанжаллашиб қолишиб, бир-бирларига тан жароҳати етказиб безорлик жиноятини содир этишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Денов туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2022 йил 19 ноябрь кунида фуқаро М.Э, С.Б, А.Б, М.Ш, А.А, Ш.Б, У.Р, У.Аларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ҳолат, Сурхондарё вилояти ИИБ  томонидан назоратга олинган бўлиб, айбдорларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини маълум қиламиз.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech