23 Июн 2023 йил 496

Ижтимоий тармоқда тарқалган, ЙПХ хизмат автомобили ва электро мотороллер иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йил 11 июн куни соат 09:00 ларда Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани “Ат-Термизий” кўчасида 1977 йилда туғилган фуқаро Сатторов Ҳ.Ҳ. бошқарувида бўлган электро мотороллер воситаси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келиб, қайрилиб олмоқчи бўлган сафдор Комилов А.А.га бириктирилган  “Лаcетти” русумли, 75 238 ВСФ давлат рақам белгили ЙПХ автомобили билан тўқнашув содир бўлган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

ЙТҲ юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъуллари томонидан сафдор Комилов А.А.га нисбатан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, натижаси маълум қилинади.

Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ шахсий таркиби ходимларининг хизмат ва шахсий траснпорт воситаларининг техник ҳолати кўздан кечирилди. Ходимларга йўлларда қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишлари бўйича йўриқнома берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

Text to speech