7 Август 2024 йил 461

Ижтимоий тармоқда тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот

2024 йил 6 август куни соат 12:40 ларда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Жозиба” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Н 1591 автомобиль йўлнинг 0 километрида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи "Ласетти" русумли автомобилда  “Қумқўрғон-Элбаён” темир йўл бекати оралиғидаги темир йўл кесишмасида ўрнатилган огоҳлантирувчи светофорнинг таъқиқловчи ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган вақтида, шу йўналишдан ҳаракатланиб келаётган “Сариосиё-Термиз” йўловчи поезди билан тўқнашган. Натижада ҳайдовчи олган тан жарохатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

️Барча ҳайдовчилардан ҳаракатланиш вақтида йўл қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз.

Text to speech