Ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган вояга yeтмаганларнинг ота-онаси иштирокида муҳокама йиғилиш ўтказилди
Музрабод тумани “Фидокор” маҳалласида яшовчи вояга етмаган Ҳ.Икромов ва Қ.Сувонқуловнинг оилавий низолар сабабли дарс машғулотларига қатнашмаётганлиги, улар назоратсиз ва қаровсиз қолганлиги боис Сурхондарё вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. Марказда вояга етмаганлар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, психологик ёрдам кўрсатилди. Келгусида жиноят содир этмаслиги ва жиноят қурбони бўлишини олдини олиш мақсадида, уларнинг ота-онаси, маҳалла фаоллари, синф раҳбари ҳамда маҳалла профилактика инспектори иштирокида вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕИҲЁК Марказида йиғилиш муҳокамаси ўтказилди.
Муҳокамада
вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи подполковник А.Худойбердиев, Вояга етмаганларга
ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказ бошлиғи в/б капитан М.Жўраева, марказ
инпектор-ижтимоий ходими катта лейтенант Т.Абдиев, туман хотин-қизлар масаласи
бўйича ҳоким ўринбосари М.Ашурова, туманннигг 24-сонли мактаб директори
О.Қурбонов, маҳалла еттилиги,туман инсон ижтимоий хизматлар маркази болаларни
ижтимоий ҳимоя қилиш шўбаси мудири ўринбосари М.Илёсов, вилоят Миллий Гвардия
бошқармаси болалар билан ишлаш бўлими Музработ туман инспектор психолиги катта
лейтенант Ш.Ашуров маҳалла еттилиги ҳамда фаоллари, нуроний ва оқсоқоллар,
мактаб ўқитувчилари иштирок этди. Унда вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи подполковник
А.Худойбердиев сўзга чиқиб, вояга
етмаганларнинг оилавий яшаш шароитини доимий равишда назоратга олиш, оиладаги носоғлом муҳитни ўрганиб чиқиш ва
фарзандни муҳим бир жойда яшашини таъминлаш лозимлигини таъкидлади. Туман
хотин-қизлар масаласи бўйича ҳоким ўринбосари М.Ашурова вояга етмаганлар
Ҳ.Икромов ва Қ.Сувонқуловнинг мактабга доимий равишда таълим олиши ва унинг
яшаш шароитини доимий назоратга олиниши юзасидан маҳалла хотин қизлар фаолини
мураббий этиб бириктирилиши ҳамда доимий назоратда бўшишлиги ҳақида фикр билдириб ўтди.
Шунингдек,
улар марказдан кетганидан сўнг таълим тарбияси мунтазам равишда ўқув
машғулотларига қатнашиши марказ ходимлари томонидан мониторинг қилиб
бориладиган бўлди. Халқимизда “бир
болага етти маҳалла ота-она”, дейилганидек, ҳар бир вояга етмаган боланинг
тақдирига давлатимиз бефарқ эмас.