3 Октябр 2025 йил 64

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қўриқлаш бошқармаси тизимидаги фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, байрам билан муборакбод этилди

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари тизимдаги бир гуруҳ фахрийлар ҳолидан хабар олдилар. Уларни байрам билан табриклаб, фахрийларнинг ҳудудларда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ишларига қўшган улкан ҳиссалари таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, уларнинг нафақада бўлишига қарамай ёш кадрларни тарбиялаш, хизмат кўникмаларини шакллантириш, малакасини ошириш, тажрибаларини сингдириш борасидаги хизматлари алоҳида эътироф этилди.

Text to speech