29 Октябр 2022 йил 365

“Истеъмолга яроқсиз”-деб топилган маҳсулотлар йўқ қилинмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича вилоятнинг манфаатдор ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўтказилган тадбирлар натижасида вилоят ҳудудидаги бозорлар ва бозор атрофида овқатланиш шахобчаларида текширув тадбирлари ўтказилиши натижасида 7 нафар фуқароларга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109 моддасига асосан ҳар бири 150 000 (бир юз эллик минг) сўмдан жами 1 050 000 (бир миллион эллик минг) сўм жаримага тортилди.

“Истеъмолга яроқсиз”-деб, топилган 130 кг гўшт ва гўшт маҳсулоти, 105 дона тухум, 30 кг сут, 8 кг балиқ, 47 кг тузлама маҳсулотлар ҳамда 28.5 кг номаълум шароитда тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Вилоят ҳудудида истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни аниқлашга қаратилган рейд атадбирлари давом эттирилмоқда.

Text to speech