Истеъмолга яроқсиз бўлган, инсон саломатлигига жиддий хавф солувчи гўшт маҳсулоти савдосининг олдини олинди
2023 йил 26 июль куни Шўрчи-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Шўрчи тумани Бахшитепа маҳалласида яшовчи О.Зафар (исм шарифлар ўзгартирилган) бошқарувида бўлган Кобальт русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда юкхонасида 170 кг миқдоридаги ҳеч қандай ветеринария ҳужжатисиз олиб кетилаётган мол гўшти борлиги аниқланди.
Ушбу аниқланган гўшт маҳсулотини истеъмолга яроқли ёки яроқсиз эканлигинит текшириш учун Бойсун туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ- овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораториясига топширилганида, истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланди.
Инсон саломатлигига жиддий касаллик юқтириш орқали зарар келтириб чиқарувчи истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотини сотиб мўмайгина пул орттиришни мақсад қилган қўштирноқ ичидаги тадбиркорга Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тегишли тартибда қонуний чора кўрилди.
Ички ишлар органлари ҳамда тегишли давлат ташкилот ва идоралари билан ҳамкорликда бу каби истеъмолга яроқсиз инсон саломатлигига жиддий хавф солувчи озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини аниқлаш борасидаги рейд тадбирлари давом этмоқда.