15 Июн 2023 йил 1376

ИССИҚ ВА ОФТОБ УРИШИ.

Иссиқ уриши — бу ортиқча қизиб кетиш. У тана ўзини совитолмаса яъни соғлом ҳароратга қайтолмаганда келиб чиқади. 37,7 °С гача даража ҳисобга олинади. Ортиқча қизиб кетишнинг сабаблари турли хил бўлиши мумкин: жазирама, оғир жисмоний толиқиш, организмда етарли намлик етишмаслиги...

            Иссиқ ва офтоб уришига сабаб об-ҳавонинг юқори ҳарорати ва намлиги, иссиқ, дим хонада кўп ўтириш, қуёш остида бош яланг юриш, қалин, ҳаво ўтказмайдиган (резинали, брезентли, сунъий толали) кийимлар кийиш, спиртли ичимликлар истеъмоли, овқатни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш кабилар оқибатида вужудга келади. Иссиқ уришининг белгилари: бош оғриғи, кўнгил айниши, ҳолсизланиш, бош айланиши, қусиш, оғиз қуриши, қаттиқ чанқаш, юзнинг тўқ қизил рангга кириши кабилардир. Томир уриши ва нафас олиш тезлашади, бемор юрак қисмида нохуш оғриқ сезади. Енгил офтоб урганда тана ҳарорати 37,50 га, оғир ҳолларда эса 39-410 гача кўтарилади. Офтоб уришининг белгилари: Одам узоқ вақт қуёш нурлари остида бош яланг юрса, офтоб уриши мумкин. Дастлабки белгилари худди иссиқ ургандагидек, кўринишда бўлиб, сўнг бўшашиш, қулоқларда шовқин, қўл-оёқлар титраши, юз қизариши, юрак уриши ва нафас тезлашиши каби аломатлар рўй беради. Тана ҳарорати 38-400 С гача кўтарилиши мумкин. Оғир ҳолларда одам ҳушидан кетиб, нафас ва юрак тўхташи ҳам рўй бериши мумкин. Беморни салқин жойга бошини танаси билан бир текисда ётқизилади. Қусаётган пайтда бошини ёнбошлатиб, бармоққа тоза дока ўраб оғзини қусқидан тозаланади. Бемор юзи совуқ сувда ювилади, танаси ҳўл сочиқда артилади. Пешонасига музли халтача қўйилади. Бир пиёла сувга ярим чой қошиқ туз солиб ичирилади. Нафасни қўзғатиш учун вақти-вақти билан новшадил спирти ҳидлатилади. Агар бемор ҳушсиз бўлса дарҳол сунъий нафас олдириш ва юрак массажини бошлаш керак. Офтоб урганда тана қизиб кетишидан ташқари тери куйиши ҳам мумкин. Енгил куйса (тери қизариб шишса, текканда оғриқ сезилса) бу жойга вазелин ёки ўсимлик мойи суриш кифоя. 3-4 кун давомида қуёш нурларидан сақланилса, шикаст ўз-ўзидан ўтиб кетади. Тери қаттиқ куйганда қизаради, пуфакчалар пайдо бўлади. Уларга тегмаслик керак! Пуфакчалар майда бўлса, куйган жойга синтомицин эмулсиясини суриб, қуруқ стерил докада боғланади ва шифокорга мурожаат қилинади. ҲУШДАН КЕТИШ Бутунлай соғлом кишилар ҳам ўта дим хонада, чарчаганда, қаттиқ қўрққанда, қонни кўрганда, ётган жойдан кескин турганда ҳушдан кетишлари мумкин. Айниқса, юрак қон томир тизими касалликларида, кучли оғриқ ва кўп қон йўқотганда бу ҳол кўпроқ рўй беради. Ҳушни йўқотишдан олдинги ҳолатда бош айланади, қулоқ шанғиллайди, кескин заифлик сезилади, эсноқ тутади, кўз олди қоронғулашади, совуқ тер босади, кўнгил айнийди, қўл ва оёқ ўзига бўйсунмай қолади. Одамларнинг ранги оқаради. Юрак уриши секинлашиб кўз қорачиғи кенгаяди. Кўзлар аввалига олайиб кейин ёпилади. Айни шу пайт одам йиқилиб тушиши мумкин. Агар одам ўзини биладиган ҳолатда бўлса, уни дарҳол ўтирғизиб, бошини пастга тушуриш керак. Бўйни ва кўкрак қафасини қисиб турадиган кийимлардан халос қилиш: ёқаларини, бўйин боғини ечиш, бўйнидаги турли тақинчоқларни олиб қўйиш керак. Агар ҳушдан кетган вақти одам ўзини билмай қолса уни орқаси билан чалқанча ётқизиш, бошни пастга тушириб, оёқларини кўтариброқ қўйиш лозим. Жабрланувчининг камарини бўшатиб, бетига сув сепиб, юзларига енгилгина уриш керак. Бўйни ва кўкрагини иложи борича совуқ сувда ҳўлланган сочиқ билан уқалаш мақсадга мувофиқ. Шундан сўнг жабрланувчига новшадил спирти ҳидлатиш керак. Агар новшадил спирти бўлмаса, унинг ўрнига одеколон ёки оддий ошхона сиркасидан фойдаланиш мумкин. Шу вақт давомида тоза ҳаво келишини ҳам таъминлаш керак. Бунинг учун дераза дарчаси, ойналар ёки эшик очиб қўйилиши лозим. Ҳушни йўқотиш одатда 3-5 дақиқа давом этади. Агар беҳушлик ҳолати биринчи ёрдам кўрсатилгандан сўнг ўтиб кетмаса ва белгиланган муддатдан узоқ давом этса, беморни тўшакка ётқизиб, иссиқ ўраб ёки грелка қўйиб, тинч қўйиш керак. Имкон бўлса юрак томчиларини, арслонқуйруқ ёки кардамон тинитмаларини ичириш керак. Ҳушини йўқотган киши ўзига келгач, аччиқ чой ёки қаҳва ичириш лозим. Ялпизли ёки мойчечакли чой ҳам яхши фойда беради. Қоида бўйича беҳуш бўлган киши касалхонага ётқизилмайди. Асабдан келиб чиқадиган тез-тез такрорланувчи беҳушликда қуритилган далачой, лимонўт, жўка гулларидан чой дамлаб мунтаззам ичиб туриш тавсия этилади. Бу ўсимликларни биргаликда ёки алоҳида қўллаш мумкин. Ўсимликдан қанча миқдорда чой дамлаш ўзингизга ҳавола. 

Қуёш уриши — куйишнинг бир тури. Бу тўғридан-тўғри қуёш нурларининг инсон бош қисмини қизитиб юбориши ҳисобланади. Яхшиямки, иссиқ ўтиши бирданига содир бўладиган ҳодиса эмас. Унинг ўзига хос аломати мавжуд — иссиқдан силла қуриши. Бу жадаллашувчи жараён бўлиб, организм ҳароратни назорат қила олмаётгани ва унга совишга кўмак зарурлигидан хабар беради

Термик силла қуришини ҳар хил ҳолатларга доир қуйидаги аломатлар орқали аниқлаш мумкин:
1. Оқарган, совуқ, хира тери;
2. Бош айланиши;
3. Бемажоллик ва  онгнинг чалкашиши;
4. Кўз олди қоронғилашиш ҳисси;
5. Чуқур терлаш;
6. Бош оғриши;
7. Кўнгил айниши, енгил қайт қилиш;
8. Юрак уриши тезлашиши;
9. Мушаклар сиқилиши ва ич кетиши;
10. Сийдик рангининг ўзгариши (тўқ).

Иссиқ уришининг аломатлари

Агар сиз термик силла қуриш белгиларини аллақачон бошдан кечираётган бўлсангиз, ҳолат иссиқ уришига етган бўлиши ҳам мумкин. Унинг аломатлари янада жиддийроқ тус олади:
1. Тана ҳарорати 40 °С дан кўтарилиши;
2. Нафас олишда қийинчиликка дуч келиш;
3. Оғизда сув тўпланиши;
4. Безгак тутиши;
5. Юрак уришида жиддий бузилишлар;
6. Ички органларнинг иссиқдан шок туфайли фаолиятини тўхтатиши эҳтимоли;
7. Мия ишлашида узилишлар.

Термик силла қуришида биринчи ёрдам

Агар гап иссиқ уришининг фақат бошланғич симптомлари ҳақида кетаётган бўлса, илк вазифалар қуйидаги тартибда бўлади:
1. Жисмоний ҳаракатни тўхтатиш;
2. Қуёш остидан (иссиқ бинодан) сояга ўтиш, ҳаво айланиши енгил бўлган ёки кондиционерли хонага кириш;
3. Иложи бўлса кийимларни ечиш;
4. Пешонага совуқ сувда намланган дока ёки сочиқ қўйиш;
5. Камида 1-2 стакан сув ичиш. Бу организмга сувсизлик ҳолатидан чиқиш ва ўзини совитиш хусусиятини тиклашга ёрдам беради;
6. Регидрон ёки спорт изотоник ичимликлари ичиш. Бундай ичимлик таркибида метаболизм ва асаб тизими функциялари учун муҳим бўлган электролитлар мавжуд. 

Қуёш ургандаги биринчи ёрдам

Агар сизни ёки атрофингиздаги одамлардан бирортасини қуёш урган бўлса, ўша ернинг ўзида кўрсатилган ёрдам самарали бўлмаслиги мумкин. Қусиш, юрак уришида бузилишлар аниқланса, ҳушдан кетиш хавфи бўлса, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш керак.

Иссиқ уриши ортга суриб бўлмайдиган тиббий ҳолат ҳисобланади, ундан азият чекувчи одам тезкор ёрдамга муҳтож.

Хавфсизлик чоралари

Агар сиз офтоб уришидан азият чеккан бўлсангиз, яқин ҳафталар давомида юқори ҳароратга нисбатан айниқса сезувчан бўлиб қоласиз. Шунинг учун қуйидаги хавфсизлик чораларига амал қилинг.
1. Кўпроқ суюқлик ичингҚуёш остида ўтувчи ҳар бир соат учун 2-4 пиёла ичимлик (сув, мева ёки сабзавот шарбати) энг тўғри меъёр ҳисобланади, айниқса жазирамада жисмоний фаолият билан машғул бўлсангиз. Терлаш давомида танангиздаги намлик камайиб боришига йўл қўйманг.

  1. Куннинг энг иссиқ вақтларида салқин жойда бўлишга ҳаракат қилинг
    Ёз кунларида кундузги 11:00дан 5:00гача вақт оралиғи энг хавфли ҳисобланади. Айнан шу даврда қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушишидан эҳтиёт бўлинг.
  2. Ёрқин рангдаги енгил кийим танлангКийимингиз иложи борича кенг ва ҳаво ўтказувчан бўлиши керак.
  3. Бош кийимни унутмангШляпа ёки панамалар офтоб уришини қайтаришга қодир. Кепкалар иссиқ кунда мақбул танлов эмас, бош кийим юпқа ва каттароқ бўлгани маъқул.
  4. Тез-тез совуқ сувли душ ёки ванна қабул қилинг Бу тана ҳароратини туширади.
  5. Таркибида алкогол ёки кофеин бўлган ичимликлар ичманг Улар сувсизлик даражасини янада ошради ва қон томирларини таранглаштиради. Бунинг натижасида тана кам терлайди, совиши қийинлашади.

7. Сийдик рангини назорат қилинг Ранг тўқлашиши таҳликали сувсизликдан дарак беради.

Text to speech