27 Апрел 2021 йил 959

Ислоҳотлар ижроси амалда

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Саидов раҳбарлигида, Бойсун ва Олтинсой туманларида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, профилактик тадбирларни кучайтириш, "маҳаллабай" олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ошириш масалалари юзасидан йиғилиш ташкил этилди.
Унда сектор раҳбарлари, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва фаоллари, ҳокимлик, корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Ўтказилган йиғилишда, ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятлар атрофлича таҳлил қилиниб, мазкур йўналишда сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди. Аёллар ва ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар ошиб кетганлиги танқид қилиниб, тегишли масъул раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди. Жиноят ошган маҳаллаларда профилактик тарғибот тадбирларини кучайтириш, психологларни жалб этган ҳолда оилаларни ўрганиш, тегишли чора-тадбирларни белгилаш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.
Шунингдек, йиғилишда "Маҳаллабай" доирасида, "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтар"ларига киритилган фуқароларнинг муаммолари ўрганиш, турмуш шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш ва ушбу дафтарлар рўйхатидан чиқариш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама этилиб, бу йўналишдаги белгиланган вазифаларни бажаришда барча бўғиндаги раҳбарлар масъулият билан ёндашиш зарурлиги таъкидланди. Мулоқот давомида жойларда фуқароларнинг карантин тартиб-қоидаларига риоя этмаётганлиги, бу эса коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошиб кетаётганлиги айтиб ўтилди. Бу борада барча алоқадор ташкилотлар вакиллари аҳоли ўртасида тарғиботлар ўтказиб, фуқароларни эътиборсиз бўлмасликка чорлаш, карантинда белгиланган чекловларга амал қилинишини назорат этишлари лозимлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида, иштирокчиларнинг савол ва таклифлари тингланиб, раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech