Ишсизлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Сурхондарё вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда иш излаб юрган воҳадошларимиз ва шаҳар-туман ИИБ ҳамда соғлиқни сақлаш идоралари ҳисобида турган шахслар иштирок этди.
Ярмарка давомида ҳисобда турган фуқаролар билан фаол ижтимоий-сиёсий фикрлаш, ахлоқий етук қадриятларни ривожлантириш, шунингдек, меҳнат қилиш кўникмаларини сингдиришга қаратилган тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Жумладан, жорий йилнинг 23 январь кунидан 26 январь кунига қадар Термиз шаҳар, Термиз, Ангор, Музработ, Шеробод, Қизириқ, Бандихон, Бойсун, Қумқурғон, Шўрчи, Олтинсой, Денов, Узун ва Сариосиё туманларида ўтказилган меҳнат ярмаркаларида жами 1271 нафар ишсиз профилактик ҳисобда турган шахс иштирок этди. Улардан 154 нафари заҳираланган бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди.
Бундай меҳнат ярмаркалари ҳали давом этмоқда.
Сурхондарё влоят ИИБ Ахборот хизмати