10 Март 2022 йил 459

Ишчи гуруҳ Шеробод тумани 3- сектор ҳудудидаги хонадонларда бўлди

Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳнинг навбатдаги ўрганиш манзили Шеробод туманидаги 3-сектор ҳудуди бўлди. 12 та маҳаллани қамраб олган ҳудуддаги ўрганиш ишлари Каттабоғ, Оқтепа, Қуллуқшо, Нуртепа ва Олтинвоҳа маҳаллаларидан бошланди. Албатта, бу ерда ҳам 3-сектор раҳбари, сектор аъзолари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси, маҳалла раиси, профилактика инспектори ва хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари билан бирма-бир суҳбатлар ташкил этилди ва улар билан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш ва бўш иш ўринларини яратиш, шунингдек вилоят ва республика миқиёсида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммолар жойида ўрганилди.
Бунда маҳаллаларда яшаётган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига амалий кўмак бериш ва уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида бандлигини таъминлаш ҳамда аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган ижтимоий муаммолар ечими эътибор марказида бўлди.
Туманнинг “Каттабоғ” маҳалласида сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш учун сайёр қабул ташкил этилди. Унда 20 га яқин мурожаатлар тингланди, 4 таси жойида ҳал этилди.
Каттабоғ, Оқтепа, Қуллуқшо маҳалласи ҳоким ёрдамчиларига паррандачилик, ривожлантириш учун аҳолига кредит асосида 3000 талик инкубатор олиб берилиши ва эчки боқишни ташкиллаштириш бўйича келгусидаги режалари билан ўртоқлашиб, маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига ҳар бир хонадонда парранда ва эчки боқишни ташкиллаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш кераклиги тушунтирилди.
Шундан сўнг, туманнинг Олтинвоҳа ва Меҳробод маҳаллалари ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси, маҳалла раиси, профилактика инспектори ва хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари билан суҳбат ўтказилиб, Илғор маҳалласидаги Е-auksion электрон платформаси орқали аукционга қўйилган ва ютиб олган ёшлар ва ишсиз фуқаролар билан гаплашилиб, уларнинг келгусидаги режалари билан танишди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Ташкилий бошқарма бошлиғи подполковник И.Исманов вилоятдан бириктирилган сектор аъзолари билан биргаликда сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ижтимоий оғир аҳволда яшаётган 3 та хонадонда бўлди ва уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Шунингдек, Шеробод тумани 3-сектор раҳбарининг соврини учун уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилаётган заковат интеллектуал беллашувининг ғолибларини фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдирлади.
Фуқаролар учун тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech