17 Декабр 2021 йил 617

Интизомли лашкар енгилмас

Ички ишлар ходими жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун хизмат олиб борар экан, энг аввало, бу борада ўзлари бошқаларга ўрнак бўлишлари лозим. Шунингдек, улар хизмат интизомига риоя қилишлари ҳамда қонунийликни таъминлашда масъулият ҳис қилишлари шарт.
Бу ҳақида 2021 йил 20 ноябрдаги Ички ишлар вазрлиги Ҳайъатининг навбатдан ташқари ўтказилган мажлис баённомасида ҳам алоҳида қайд этилган бўлиб, қатор вазифалар ҳам белгиланган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида яқинда ИИВ халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондонлиги штаб бошлиғининг ўринбосари, подполковник Рустам Алиқулов ҳамда қўшин қўмондонлиги тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Баратовлар Термиз халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш алоҳида батальонида бўлишди. Ва ҳарбий қисм шахсий таркиби томонидан ҳарбий интизом талабларининг қай даражада бажарилаётганлигини кўздан кечиришди.
Жараёнда ҳарбий хизматчиларнинг шахсий автомобиллари ҳамда уяли телефонлари ҳам кўздан кечирилди. Уларга бугун интернет тармоғи орқали қимор ва таваккалчиликка асосланган турли ўйинларга берилмаслик, бундай ўйинлар катта қарздорлик келтириб чиқариб, турли нохуш вазиятларга олиб келиши мумкинлиги тушунтирилди.
Шундан сўнг, ҳарбий қисмда ўтказилган давра суҳбатида ҳарбий хизматчилар ўртасида соғлом ахлоқий ва руҳий муҳитни қарор топтириш лозимлиги, барча бўғиндаги раҳбарларнинг ўз хизмат вазифасига масъулиятни ошириш кераклиги бўйича топшириқлар берилди.

Text to speech