16 Июн 2022 йил 247

“Интизом ойлиги” доирасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли фармойишига асосан 2022 йилнинг 10 июн кунидан 10 июл кунига қадар ички ишлар органларида “Интизом ойлиги” этиб белгиланганлиги муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳудудида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан Узун тумани ИИБда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБнинг масъул ходимлари иштирокида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиб, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишлари бўйича қўшимча йўриқномалар ўтказилиб, буклет ва қўлланмалар тарқатилди.
Шунингдек, масъул ходимларга аниқланган камчилликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech