4 Август 2023 йил 245

“Интизом ойлиги” доирасида 9-сон тергов ҳибсхонаси ходимлари билан “Уч авлод учрашуви” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 25 июндаги  ИИВ тизимида “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги 208-сон Фармойиши талабларига асосан ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тўртинчи минтақавий ҳудуд 9-сонли тергов ҳибсхонасида шахсий таркиби билан тергов ҳибсхонасида узоқ йиллар давомида ҳалол ва виждонан хизмат қилиб ҳозирда нафақа гаштини сураётган истефодаги подполковник Қодиров Бунёд Эркинович иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Учрашувда истефодаги подполковник Бунёд Қодиров ёш ходимларга ўзининг бой ҳаётий тажрибалари, хизмат фаволияти давомидаги учраган қийинчилакларини  ёш ходимларга айтиб ўтиб, бугунги кунда мустақил Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган туб исҳоҳатлар ва уларнинг аҳамияти ҳамда келажакдаги истиқболли режалари тўғрисида тушунчалар бериб давлатимиз раҳбарининг ички ишлар тизимига қаратаётган эътибори туфайли тизимда хизмат қилаётган ходимларга берилаётган имтиёз ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, хизмат интизоми ва қонунчилика риоя қилишлари, ўз устида ишлашлари юзасидан  маслаҳатларини бериб ўтди.

Text to speech