15 Июн 2024 йил
722
“Интизом ойлиги” доирасида Сурхондарёда Патрул-пост хизмати батальони ходимлари билан психологик-тренинг машғулоти ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш
хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи
мутахассис-психологлари томонидан вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат
тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони масъул раҳбарлари
билан ҳамкорликда батальон ходимлари учун “Стресс ҳолатларни олдини олишнинг
психологик усуллари” мавзусида психологик-тренинг машғулотлари ташкил этилди.
Мазкур
психологик-тренинг машғулотини вилоят ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар
билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари ҳамда Термиз давлат
университети “Психология” кафедраси катта ўқитувчиси Ўткир Жўраевичлар ўзаро
ҳамкорликда олиб боришиб, ходимларнинг
индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат
вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари,
экстремал вазиятларда психологик турғунлигини таъминлаш, ўзининг муаммоларини
англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри баҳо беришни шакллантириш
бўйича машғулотлар ўтказишди.