13 Июн 2024 йил 780

“Интизом ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосидаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари ва вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари томонидан “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг оиласи, уларнинг турмуш шароитларини ўрганиш мақсадида, яшаш хонадонларига борилиб уларнинг муаммолари ўрганилиб, ходимлар ва оила аъзолари билан психологик суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бунда асосий эътибор мутахассис-психологлар томонидан ходимларнинг хизмат фаолияти ва оиласида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишга қаратилмоқда.  

Бу каби чора-тадбирлар доимий равишда Сурхондарё вилояти ИИБнинг мутахассислари томонидан, ходимлар билан психологик тренинг ва учрашувлар кўринишида ташкил қилиниб, керакли ва зарур бўлган тавсия ҳамда маслаҳатлар бериб борилмоқда.

Text to speech