12 Июн 2024 йил 565

“Интизом ойлиги” доирасида Ангор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари билан психологик-тренинг машғулоти ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари ҳамда Термиз давлат университетининг “Психология” кафедраси катта ўқитувчиси Ўткир Жўраев томонидан “Стресс ҳолатларни олдини олишнинг психологик усуллари” мавзусида психологик тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Унда ходимларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстремал вазиятларда психологик турғунлигини таъминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри баҳо беришни шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказилди.

Мутахассис-психолог томонидан психологик тренинг давомида, жамоада ижтимоий, маънавий-руҳий муҳитни янада яхшилаш, хизмат фаолияти давомида хизмат интизоми бузилиши, доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик каби салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан муҳим маълумотлар берилди.

Text to speech