“Интизом ойлиги” доирасида меҳнат фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган марҳум ходимлар оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.
Ички ишлар
органларида жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар “Қонунийликни
таъминлаш ва темир интизом ойлиги” ўтказилмоқда, шу муносабат билан жойларда
турли хил маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Бундан ташқари
ички ишлар органлари тизимларида узоқ йиллар самарали хизмат қилган меҳнат фаҳрийлари
ҳамда хизмат вақтида вафот этган марҳум ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабарлар
олинмоқда.
Бунинг мисоли
сифатида куни кеча Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод
Шадиев ҳамда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник Акром
Шарофиддинов ҳамда вилоят ИИБ Касаба уюшмаси раиси майор Ҳусан Нурматовлар
ҳамроҳлигида Ички ишлар идораларида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган
меҳнат Фахрийлари ҳамда хизмат вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган марҳум
ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Хонадон соҳиблари билан дилдан
суҳбатлар қилиниб, суҳбат асносида яшаш шароити, соғлигини тиклаш учун тиббий
хизмат кўрсатиш ва бошқа муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Ташриф давомида хонадон соҳибларига 15 турдаги
озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.