“Интизом ойлиги” доирасида бошқарма Пробация гуруҳи ходимлари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2024 йил 25 май
кунидаги Фармойишига асосан 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар “Қонунийликни
таъминлаш ва темир интизом ойлиги” ўтказилаётганлиги боис 2024 йил 22 июнь куни
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи
подполконик Ш.Мусурмонов, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар
билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Н.Джумаева ҳам бошқарма
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бош инспектори майор
Ж.Шукуровлар иштирокида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация
бўлими биносида шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳлари
ходимлари билан ZOOM платформаси орқали “Пробация хизмати ходимлари орасида хизмат
интизоми ва қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш” мавзусида онлайин
ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув-семинар машғулотида Бошқарма Маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар
органлари ҳусусан Пробация хизматида йўл қўйилган турли салбий ҳолатларни
етказиб шахсий таркибни огоҳликка чақиришди ҳамда соҳада яратилаётган
имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек,
ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис
томонидан жавоблар олишди.