“Интизом ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан Бойсун тумани ИИБ фахрийлар кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ва “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуронийларни
ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 15 март кунидаги ПҚ-167-сон Қарори
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 15 июл кунидаги
буйруғи талаблари асосида, жорий йилнинг 08 июнь куни вилоят ИИБ раҳбарияти,
вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши, Бойсун тумани ИИБ Фахрийлари ва туман ИИБда
хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида Бойсун тумани ИИБ Фахрийлар
кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ва “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғи
ўринбосари Нурматов Ҳусан Пардаевич сўзга чиқиб, бугунги кунда муҳтарам
Президентимиз, Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ИИБ томонидан Фахрийларга
яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, бугунги кунда Фахрий ходимлар
билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, туман
ИИБда хизмат олиб бораётган ходимларга хизмат интизомига қатъий риоя этишлари,
шунингдек, ИИВнинг тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 01-июнь кунидан
30-июнь кунига қадар ИИОда “Интизом ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати
билан, ҳар бир ходим ушбу ойликда фаол иштирок этишлари ҳақида топшириқлар
берди.
Йиғилиш давомида Бойсун тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши
раиси лавозимига номзод кўрсатилиб, йиғилиш қатнашчилари томонидан Фахрийлар
кенгаши раиси этиб, истеъфодаги майор Абдуҳаким Наврўзов бир овоздан маъқулланди.
Бойсун тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига
тайинланган истеъфодаги майор А.Наврўзов “Ўзбекистон Республикасига садоқат
билан хизмат қилиши”ни таъкидлаб, масъулиятли ва шарафли вазифага
тайинланганлиги, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар
ҳусусида ўз фикрини қисқача билдириб ўтди.
Йиғилиш давомида, вилоят ИИБ масъуллари томонидан
фахрий устозларнинг таклиф ва мурожаатлари тикланиб, масъул раъбарларга ушбу
мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, ушбу тадбир “Уч авлод” учрашувига уланиб
кетди.
Бунда кекса авлод вакиллари фахрий устозлар сўзга
чиқишиб, туман ИИБда хизмат олиб бораётган ёш ходимларга панд-насиҳатлар бериб,
хизмат интизомига қатъий риоя этишлари, фуқаролар билан ҳушмуомала бўлишлари
қолаверса ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндошиб, вазиятни тўғри баҳолаган
ҳолда хизмат олиб боришлари тўғрисида маслаҳатлар беришди.
Йиғилиш сўнгида, туман ИИБнинг бир
қатор фаол фахрийларига вилоят ИИБ бошлиғининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик
совғалари тантанали равишда топширилди.