11 Июн 2024 йил 364

“Интизом ойлиги” доирасида Денов тумани Ички ишлар бошқармасида фахрийлар кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳамда “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

Денов тумани ИИБ Фахрийлари ва туман ИИБда хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида Фахрийлар кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ва “Уч авлод” учрашуви ташкил қилинди.

Ташкил этилган йиғилишда, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, туман ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси ва аъзолари, туман ИИБ шахсий таркиби иштирок этишди.

Йиғилиш аввалида Денов тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Мансур Саидов сўзга чиқиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз, Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ИИБ томонидан Фахрийларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, бугунги кунда Фахрий ходимлар билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, туман ИИБда хизмат олиб бораётган ходимларга хизмат интизомига қатъий риоя этишлари, шунингдек, 1-июн кунидан 30-июн кунига қадар ИИБда “Интизом ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳар бир ходим ушбу ойликда фаол иштирок этишлари ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ушбу тадбир “Уч авлод” учрашувига уланиб кетди.

Бунда кекса авлод вакиллари фахрий устозлар сўзга чиқишиб, туман ИИБда хизмат олиб бораётган ёш ходимларга панд-насиҳатлар бериб, хизмат интизомига қатъий риоя этишлари, фуқаролар билан ҳушмуомала бўлишлари қолаверса ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндошиб, вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда  хизмат олиб боришлари тўғрисида маслаҳатлар беришди.

Йиғилиш сўнггида, туман ИИБнинг бир қатор фаол фахрийларига вилоят ИИБ бошлиғининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Text to speech