6 Июн 2024 йил 399

“Интизом ойлиги” доирасида Сурхондарёда ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Давлат драма театри томонидан спектакл намойиш этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 10 май кунидаги ҳамда Сурхондарё вилоати ИИБ бошлиғининг жорий йил 25 май кунидаги тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 6 июнь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари эътиборига, Ўзбекистон Давлат драма театрининг ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Туркистон ёшлари” номли спектакли намойиш этилди.  

Бу каби спектаклларни мунтазам равишда намойиш этиб бориш ички ишлар органлари ходимларининг маданият ва санъатнинг турли соҳаларига бўлган қизиқишларини, маънавий дунёқарашини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизга ҳурматини янада оширишда муҳим аҳамият касб этди.

Text to speech