Инспектор-психологлар томонидан рейд тадбирлари ўтказилмоқда
Термиз шаҳрида фаолият олиб бораётган вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари томонидан вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, таълим даргоҳларига бормасдан юрган мактаб ўқувчиларини таълимга жалб қилиш мақсадида, шаҳардаги 28 та умумтаълим муассасаларида "Давомат”, “Ўқувчи”, “Тунги рейд” профилактик тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган профилактик тадбирлар давомида, таълим муассасаларида таҳсил олаётган тарбияси оғир болалар билан якка тартибда профилактик ишлар амалга оширилиши билан бирга Вояга етмаганлар масалаллари бўйича инспектор-психологлар ҳамкорлигида ўқувчилар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди.
Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог ходимлари томонидан мактаб ички одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаган ўқувчилар билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
“Тунги рейд” давомида аниқланган назоратсиз юрган вояга етмаганлар Термиз шаҳридаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати