Инсон қадри-улуғ. У эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётидан рози ва мамнун бўлиб яшаши керак
Инсон ҳуқуқлари, жумладан
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларининг кафолатларини мустаҳкамлаш, аҳолининг
барча қатламлари тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлишларини таъминлашнинг
самарали механизмларини жорий этиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётининг
барча соҳаларида зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Шеробод туманидаги
“Қишлоқбозор” маҳалласида авария ҳолатидаги бошпана ўрнига янги уй қуриб
берилди.
Шеробод тумани ИИБ бошлиғи
3-сектор раҳбари подполковник Ў.Шукуров сектор ҳудудидаги "Қишлоқбозор"
маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро мурожаати бўйича
хонадонида бўлиб, уй-жойини қайта қуриб бериш бўйича келишиб олинган эди,
фуқаронинг мурожаати бўйича сектор раҳбарининг ташаббуси, ҳамда ҳомийлар кўмаги асосида уй-жойини қайта қуриб
бериш ишлари якунланиб, Мамадалийевлар оиласига янги 2 хонали уй қуриб берилди.