“Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида, Ангор тумани Ички ишлар бўлимида “Уч авлод учрашув”и ўтказилди.
Ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июл кунидаги 282-сон фармойиши ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2025 йил 01 август кунидаги фармойиши ижроси юзасидан “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида жорий йилнинг 11 август куни Ангор тумани Ички ишлар бўлимида ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар хизмат қилган бир гуруҳ нуроний ва фахрий ички ишлар ходимлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Самимий ўтказилган учрашув давомида тизимдаги фаолият йўналишлари, ёш ходимларнинг бугунги кунда олиб бораётган изчил ишлари муҳокама қилиниб, авлодлар ўртасида тажрибалар алмашилиб, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ва уларни Ватанга садоқат руҳида камол топтириш муҳимлиги уқтирилди.