9 Август 2025 йил 375

“Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Термиз шаҳар ички ишлар бошқармасида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июл кунидаги 282-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси шахсий таркибига вилоят "Агро банк" АТБ Сурхондарё вилояти Ҳудудий филиали бошқарувчи ўринбосари Умиджон Норқулов томонидан банкда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар ва қулайликлар шунингдек банкда ажратилётган кредитларнинг афзалликлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Тарғибот тадбири давомида, ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

Мазкур ойлик доирасидаги ишлар туман ички ишлар бўлими томонидан давом эттирилмоқда.

Text to speech