9 Август 2025 йил 383

“Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Жарқўрғон тумани ички ишлар органлари ходимлари ўртасида тарғибот ва амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июл кунидаги 282-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Жарқўрғон тумани ИИБ ходимларига туман АТБ “Агробанк” филиали ходимлари томонидан банкда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар ва қулайликлар шунингдек банкда ажратилётган кредитларнинг афзалликлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари туман ИИБ ходимлари ҳамда уларнинг касб ўрганиш истаги бор оила аъзолари учун Ангор туманида жойлашган “Касбий кўникмалар маркази”га олиб борилиб, марказ фаолияти таништирилиб, имтиёзли касб-ҳунар ўрганишлари,таълим олишлари учун аризалари топширилди.

Мазкур ойлик доирасидаги ишлар туман ички ишлар бўлими томонидан давом эттирилмоқда.

Text to speech