8 Август 2025 йил 459

“Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Қумқўрғон тумани ички ишлар органлари ходимларининг яшаш хонадонларида ҳашарлар ташкил этилиб, бемор ходимлари ҳолидан хабар олинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июл кунидаги 282-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Қумқўрғон тумани ички ишлар бўлими масъуллари томонидан туман ички ишлар бўлимида хизмат олиб бораётган 26 нафар ходимларнинг хизмат хоналари текширилди. Бундан ташқари 32 нафар ходимларнинг хонадонларига борилиб, яшаш шароитлари билан яқиндан танишилди ҳамда уй юмушларига яқиндан кўмаклашилди. 28 нафар ходимларни транспорт воситасининг хужжатлари текширилди.

Ойилик доирасида, ички ишлар органлари узоқ йиллар хизмат қилиб ҳозирги кунда қарилик гаштини сураётган ходимларнинг ҳолидан хабар олиниб эсталик совғалари улашилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ходимларга бир марталик ёрдам пуллари ажратилган бўлса, хизмат фаолиятида ўзининг намунавий ҳулқи ва амалга оширилган ишлари бўйича намуна кўрсатган ходимларга эсталик совғалари берилиб, уларнинг ота-оналарига туман ИИБ раҳбариятининг миннатдорчилик хатлари юборилди. Шу билан бирга ходимлар ва уларнинг оила аъзолари маданий ҳордиқ чиқаришлари ва маънавий салоҳиятини ошириш учун Қумқўрғон туманида жойлашган муқаддас қадамжоларга зиёратлар ташкил этилди. Бемор бўлиб шифохонада даволанаётган ходимларнинг ҳолидан хабарлар олинди.

Ходимларнинг баъзилари ўз хонадонларида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ҳашарлар ҳам ташкил этилди. Ушбу қурилиш ишлари олиб борилаётган хонадонларга ходимлар томонидан беғараз ижтимоий кўмак кўрсатилилиши таҳсинга сазовордир.

Мазкур йўналишдаги ҳайрли ва савобли ишлар ушбу ойлик доирасида давом эттирилмоқда.

Text to speech