7 Август 2025 йил 374

“Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Ангор тумани ички ишлар органлари ходимларининг яшаш хонадонларида ҳашарлар ташкил этилиб, бемор ходимлари ҳолидан хабар олинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июл кунидаги 282-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Ангор тумани ички ишлар бўлими масъуллари томонидан туман ички ишлар бўлимида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишилиб, уй юмушларига яқиндан кўмаклашилди. Бемор бўлиб шифохонада даволанаётган ходимларнинг ҳолидан хабарлар олинди.

Шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари маданий ҳордиқ чиқаришлари учун муқаддас қадам жойларга зиёрат ҳамда Музейларга саёҳатлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, баъзи ходимларнинг хонадонларида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ҳашарлар ҳам ташкил этилди.

Ушбу қурилиш ишлари олиб борилаётган хонадонларга ходимлар томонидан беғараз ижтимоий кўмак кўрсатилди.

Мазкур йўналишдаги ҳайрли ва савобли ишлар ушбу ойлик доирасида давом эттирилиши кўзда тутилган.

Text to speech