“Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимларининг яшаш хонадонларида ҳашарлар ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июль кунидаги 282-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, 2025 йил 6 август куни Сариосиё, Жарқўрғон ҳамда Музработ туманлари ички ишлар бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг яшаш хонадонларида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ҳашарлар ташкил этилди.
Ушбу
қурилиш ишлари олиб борилаётган хонадонларга ходимлар томонидан беғараз
ижтимоий кўмак кўрсатилди.
Мазкур
йўналишдаги ҳайрли ва савобли ишлар ушбу ойлик доирасида давом эттирилиши кўзда
тутилган.
Эслатиб ўтамиз айни кунларда ички ишлар органлари тизимларида “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида ходимлар орасида автотранспорт воситаларини сотиб олиш, турар жойини тамирлаш ва яшаш шароитини яхшилаш учун фоизсиз қарз ҳамда уй жой ҳарид қилиш учун даслабки бадал пулининг 25 % миқдорида тўлаб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаатлар қабул қилиниб, “Е-ижтимоий-ҳимоя.iiv.uz” ягона интерактив хизматлар порталига навбатга қўйиш ишлари давом этмоқда.