9 Август 2025 йил 479

“Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари тизимларида фахрийлар билан учрашув ташкил этилмоқда

Ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июл кунидаги 282-сон фармойиши ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2025 йил 01 август кунидаги фармойиши ижроси юзасидан “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида  жорий йилнинг 09 август куни вилоятнинг Жарқўрғон, Шеробод ҳамда Бойсун туманлари Ички ишлар бўлимларида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, бугунги кунда нафақада бўлган собиқ ходимларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бугун ҳам ушбу эзгу анъанани давом эттирган ҳолда, ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар хизмат қилган бир гуруҳ нуроний ва фахрий ички ишлар ходимлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Самимий суҳбатлар, бир пиёла чой устида ўтказилган илиқ учрашув давомида тизимдаги фаолият йўналишлари, ёш ходимларнинг бугунги кунда олиб бораётган изчил ишлари муҳокама қилинди.

Авлодлар ўртасидаги бундай мулоқотлар тажриба алмашиш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ва уларни Ватанга садоқат руҳида камол топтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech