19 Октябр 2024 йил
399
“Имом Термизий халқаро илмий-амалий анжуманига ташриф буюрган ҳорижий меҳмонлар кутиб олинди.
Термизда 17-18-октябр кунлари “Имом Термизий илмий меросининг ислом сивилизациясида
тутган ўрни” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Анжуманда юртимизнинг кўзга кўринган исломшунос олимлари, соҳа мутахассислари,
илмий тадқиқотчилари билан бирга Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари,
Ҳиндистон, Қирғизистон каби дунёнинг ўнга яқин давлатидан 50 дан ортиқ таниқли олим
ва уламолар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Ташриф буюрган хорижий меҳмонлар вилоят ИИБ Хавфсиз
туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан уларнинг хавфсизлиги
таъминланиб, Имом Термизий ва Ҳаким Термизий мажмуаларига ҳамда диққатга сазовор
қадамжоларига саёҳат ташкил этилди.