Шимолий Минтақавий ҳудуд аппарати ҳамда Денов тумани Ички ишлар органлари ходимларидан малака тоифа синовлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ички ишлар органлари
ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлокий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш
тўғрисида”ги ҳамда “Ички ишлар органлари ходимларига малака тоифасини бериш ва малака
тоифасига эга ходимлар ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруқларига
мувофиқ, шунингдек “Ички ишлар органларида 2023-2024-йиллар учун мўлжалланган хизмат, жанговар, жисмоний
ва ахлоқий-психологик тайёргарлик ўқув машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишига асосан Шимолий Минтақавий ҳудуд аппарати ҳамда Денов тумани
ИИБ шахсий таркиби ходимларидан 2023/2024-ўқув йили якунида хизмат, жанговар, жисмоний
ва ахлоқий-психологик тайёргарликлари даражасини баҳолаш ва малака тоифасини бериш
мақсадида жисмоний тайёргарлик машғулотлари ҳамда спортнинг қўл жанги усулларидан
тўғри ва оқилона қўллашлари юзасидан синовлар қабул қилинди.