Имконияти кенг фирибгар қўлга олинди
Қумқўрғон туманида 2021 йилнинг 31 январь куни, туманнинг “Боғаро” маҳалласида яшовчи, С.А. ва бошқалар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, туманнинг “Умид Ниҳоллари” маҳалласида яшовчи, С.Т., С.С. ва Бандихон туманида яшовчи, С.И.лар 2020 йилнинг декабрь ойида, 12.500.000 (ўн икки миллион) сўмлик 1 бош қора молини, “Элобод” маҳалласида яшовчи, С.А.ни 8.500.000 (саккиз миллион беш юз минг) сўмлик 1 бош қорамолини, “Гултепа” маҳалласида яшовчи, Х.О. исмли аёлнинг 9.200.000 (тўққиз миллион икки юз минг) сўмлик 1 бош қорамолини, 2019 йил 05 февраль куни “Саҳоват” маҳалласида яшовчи, Х.О.нинг 5.790.000 (беш миллион етти юз тўқсон минг) сўмлик 186 (бир юз саксон олти) килограмм гўштини, 2021 йил 13 февраль куни, “Умид Ниҳоллари” маҳалласида яшовчи, Р.У.ни 6.600.000 (олти миллион олти юз минг) сўмлик 1 бош қорамолини, 2021 йил 25 январь куни “Саҳоват” маҳалласида яшовчи, З.М.ни 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўмлик 1 бош қўйини алдаб олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдиришган. 9 апрель куни С.Т., С.С.ва С.И.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати