24 Май 2025 йил 757

“Илм энг буюк шараф!” шиори остида- Термиз шаҳридаги Ички ишлар вазирлигига бириктирилган 7-сонли умумтаълим мактабида ҳам “25-май – сўнги қўнғироқ” байрам тадбири бўлиб ўтди.

Бугун, барча умумтаълим даргоҳларида “Илм энг буюк шараф!” шиори остида “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, қадрдон мактаб, меҳрибон устозлар билан хайрлашув тадбирлари ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан Термиз шаҳридаги Ички ишлар вазирлигига бириктирилган 7-сонли умумтаълим мактабида ҳам “25-май – сўнги қўнғироқ” байрам тадбири ташкил этилди.

Ушбу байрам шодиёнаси кўтарингки руҳда ташкил этилди.

Байрам тадбирида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Шадиев ҳам иштирок этиб, мактаб битирувчи ўғил-қизларига Давлатимиз раҳбари томонидан йўлланган байрам табригини ўқиб эшиттириб, ўзининг самимий дил изҳорларини билдирди.

Шунингдек, сўнгги йилларда Муҳтаррам Президентимиз томонидан таълим тизимини ислоҳ қилиш, келажак авлодга сифатли ва замон талабига мос қулай таълим бериш ҳамда етарли шарт-шароитлар яратиш борасида бир қанча Фармон ва қарорлар орқали қўшимча имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиб берилганлиги қайд этилиб, охирги 7 йил давомида вилоятда 26 та мактаб қурилиши, 353 та мактаб қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилиши натижасида ўқувчилар сиғими 420 минг тадан 454 минг 215 тагача ортганлиги, педагог ходимларнинг 34 минг 300 нафардан 49 минг 152 нафарга кўпайтирилганлиги, 966 та мактабнинг барчасида кутубхоналар ташкил этилиб, улардаги китоблар сони 1 млн. 532 минг тага етказилиши ҳамда мактабларда 1 минг 219 та компьютер синфхонлари ташкил этилиши, 666 та мактабларда спорт залларини қайта реконструкция ёки янгидан қурилиши каби бир қанча имконият ва шароитлар яратиб берилаётганлиги қайд этилди.

Шу билан бирга ушбу таълим муассасасининг шу кунга қадар эришган ютуқлари ҳамда ижобий натижалари ҳақида маълумотлар келтириб, 2024-2025 ўқув йилида мактабнинг 11-синфини тамомлаётган 141 нафар ўқувчи йигит-қизлар, мустақил ҳаётга қадам қўяётганлиги муносабати билан уларга шахсий ҳаётда катта ютуқларга эришиб, ўқиш ва ишларига омадлар тилади.

Шундан сўнг, бошланғич синф ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, ижро этилган шеър куй-қўшиқлар, ва рақслар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Тадбир давомида ўзининг намунали ҳулқи билим ўзлаштириш ҳамда жамоат ишларидаги фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ битирувчи ёшлар вилоят ИИБнинг фахрий ёрлиқ ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирландилар.

Тадбир якунида Сўнги қўнғироқ садолари ёанграб битирувчи йигит қизлар томонидан эзгу ниятлар ила оқ кабутарлар самога учирилди.

Text to speech