27 Декабр 2022 йил 522

Илгари фирибгарлик қилган шахс такрор фирибгарликка қўл урди

Шўрчи туманида 2022 йил 1 декабрь куни, Жарқўрғон туманида яшовчи, Д,Жамшид (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда туманнинг “Хурлик” маҳалласида яшовчи, илгари фирибгарлик жиноятини содир қилиб судланган Д.Латиф 2022 йил июн ойида, “ВАЗ 2106 русумли автомашинасини ҳужжатларини тўғрилаб бериш”ни ваъда қилиб жами 100 (бир юз) АҚШ доллари ва 910.000 (тўққиз юз ўн минг) сўм пулларини олиб ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлигини билдирган. Бундан ташқари Д.Латиф туманнинг “Озод” маҳалласида яшовчи, Ю.Юнуснинг ВАЗ 2106 русумли автомашинасини 11.500.000 (ўн бир миллион беш юз минг) сўмга сотиб олишини ва пулларини 2022 йил август ойида беришини айтиб олиб, шу кунга қадар пулларни бермасдан алдаб келаётганлиги аниқланган. 10 декабрь куни Д.Латифга нисбатан  Ўзбекистон Республикааси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech