1 Апрел 2024 йил 432

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида Денов тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан дарахт ниҳоллари экилмоқда

Куни кеча давлатимиз раҳбари  раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида масъулларга экологик мусаффоликни таъминлашга йўналтирилган вазифаларни изчиллик билан давом эттириш борасида аниқ кўрсатмалар берилди.

Ушбу кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Денов тумани ички ишлар бошқармаси маъмурий биноси  ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, манзарали ва мевали кўчат ва бошқа ниҳолларни экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Text to speech