17 Июл 2021 йил 60

Иккинчи чорак якуни бўйича иш кўрсатгичи юқори бўлган ходимлар рағбатга муносиб кўрилди

Жорий йилнинг 17 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБда тергов бўлинмалари ходимлари билан 2021 йилнинг 2-чораги якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда тергов бўлинмалари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, уларнинг билим савияси ҳамда амалий тажрибасини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.Йиғилиш якунида ижобий кўрсаткичларга эришган терговчи, суриштирувчи ва тергов бўлинмалари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.Терговчилар, Денов тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси катта лейтенант Ғ.Эргашев, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси майор Ф.Чориев, вилоят ИИБ минтақавий мувофиқлаштириш маркази ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси капитан Ш.Раҳимов,Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси лейтенант С.Жуманиёзов, Ангор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи терговчиси лейтенант И.Янгибоев, Термиз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси катта лейтенант Ф.Холмўминов, шунингдек суриштирувчи лавозимида фаолият олиб бораётганлар бўйича вилоят ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси суриштирувчиси майор О.Қурбанов, Транспортда Хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов гуруҳи суриштирувчиси капитан У.Жўраев, вилоят ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Олтинсой тумани ИИБ 1-сон ИИБ суриштирув гуруҳи суриштирувчиси лейтенант Д.Панжиевлар тақдирланишди.Шунингдек, тергов бўлинмаси жамоалари ўртасида Музработ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи, Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси, Тергов бошқармаси Тергов қисми ва Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими жамоаси 2021 йилнинг 2-чораги давомида энг яхши кўрсаткичларга эришганлиги учун Тергов бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланишган бўлса, хизмат фаолиятида ижобий кўрсаткичларга эришаётганлиги учун Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими, Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси, Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи ва Узун тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳига1 донаданжами 4 дона моноблок компьютерлар, Транспортда ХТБ ҳузуридаги тергов гуруҳи, Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи, Денов тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими, Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи, Бандихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи, Шеробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи, Ангор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи, Термиз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи ва Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига 1 донадан жами 9 дона замонавий ноутбуклар топширилди.  
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech