Икки маҳалладош келишаолмай қолишди, оқибатда...
Музработ туманида 2021 йилнинг 13 февраль куни тахминан соат 11.30 лар чамасида, туманнинг “Шаффоф” маҳалласида яшовчи, У.Ғ. маҳалладоши С.С. билан ўзаро жанжал оқибатида бир-бирларини қўли билан уришиб, У.Ғ.га “ўртача оғирликдаги” тан жароҳати, С.С.га соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказган. 13 март куни У.Ғ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлса, С.С.га нисбатан Ўзбекисон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Маҳалладошлар У.Ғ. ҳамда С.С.лар бир-бирлари билан гап талашиб, охири жанжалга бориб тақалган икки шаввознинг қилмишлари жиноят иши қўзғатилишига олиб келди. Эндиликда бир бирларига етказган тан жароҳатлари учун қонун олдида жавоб бериб, ўзгаларни ҳурмат қилишни ўрганишса не-ажаб!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати