14 Июл 2020 йил
694
Икки кишилашиб, бир одамни дўппослади
Қумқўрғон туманида 2020 йилнинг 23 июнь куни, туманнинг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи Ч.Ш. ва унинг қайинакаси Х.Ҳ. билан биргаликда таниши, қўшни маҳаллада яшовчи Н.Т. билан ўзаро жанжаллашиб қолиши оқибатида, Н.Т.га қўллари билан дуч келган жойларига уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. 13 июль куни Ч.Ш. ва Х.Ҳ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати