23 Феврал 2021 йил
581
“Ижтимоий тармоққа видео тасвирингни тарқатиб юбораман”
Денов туманидаги “Ўзгариш” маҳалласида яшовчи аёл Н.Б. туман ИИО ФМБ га ариза билан мурожаат қилди. Унга кўра, маҳалладоши Б.У. унинг видеотасвирини хорижда ишлаётган турмуш ўртоғига ҳамда ижтимоий тармоқларга тарқатишини айтиб таҳдид қилгани ва буни қилмаслиги учун аёлдан 500 АҚШ доллари талаб қилаётгани келтирилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ ва туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан Н.Б.нинг аризасига асосан ўтказилган тадбир давомида Б.У. 5.200.000 сўмни маҳалласи ҳудудида олаётган вақтида ушланди ва ашёвий далил олинди. Б.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати