16 Июн 2020 йил 580

Ижтимоий тармоқнинг бир неча каналларида намойиш этилган “Қонун ҳамма учун баробар” сарлавҳали видеолавҳага М У Н О С А Б А Т

Видеолавҳада акс этган қоидабузилган ҳолат 2020 йил 21 март куни бўлиб ўтган. Шу куни Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан барча ходимларга Коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, “Тревога” сигнали берилганлиги сабабли давлат рақами 75 011 VSF бўлган “Тракер” русумли хизмат автомашинасини 2-ҳайдовчи сифатида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 1-сафарбар гуруҳи командири катта лейтенант Х.Пардаевга бириктирилган ва у шу куни ўзига бириктирилган автомашинани бошқариб келиб, йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандида кўрсатилган талабни (пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 5 метрдан кам масофа қолганда) бузиб автомашинани 5.16.1 йўл белгиси ҳамда “Зебра” чизиқлари билан белгиланган пиёдалар ўтиш жойига 5 метр масофани қолдирмасдан тўхтаган.
Бу ҳолат эса бошқа йўл ҳаракати иштирокчисининг видеорегистраторига қайд этилганлиги сабабли, ушбу ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрь кунидаги 747-сонли қарорига асосан, қоидабузарлик қайд этилган видеолавҳани «Ejarima.uz» сайтига жойлаштирган ва қоидабузарлик юзасидан ҳодимга нисбатан чора кўрилган.
2020 йил 15 июнь куни эса ижтимоий тармоқнинг бир неча саҳифаларида ушбу қоидабузарлик акс этган видеолавҳа намойиш этила бошланган аммо Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарининг биринчи ўринбосари исм-фамилияси билан. Шу ўринда ҳурматли фуқароларимизга жамоатчилик назорати ва теварак атрофдаги воқеа-ҳодисаларга, қонун-қоидаларнинг бузулишларига бефарқ бўлмаганликлари учун миннатдорлигимизни билдирамиз. Аммо ҳар бир ҳолатга ахборот олиш ва тарқатиш талабларига тўлиқ амал қилишлари ҳамда аниқ маълумотга эга бўлмай шахсни (ҳокимият вакили, ходимлар ва мансабдор шахслар)ни обрўсизлантирадиган маълумотлар тарқатмасликларига чақирамиз. Зеро ушбу ҳаракатларига нисбатан ҳам қонунларимизда тегишли чоралар белгиланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмат

Text to speech