Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеохабар юзасидан
“Бир гуруҳ аёллар томонидан қарзини бермагани учун бошқа бир аёлни дўппослаб, қош ва сочларини кесиб, кийимларини йиртиб ташлашгани айтилаётган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди.
Ҳолат, 2022 йилнинг ноябрь ойи охирларида, Денов тумани Боғишамол маҳалласи ҳудудида содир бўлиб, Сариосиё туманида яшовчи 1991 й.т. Д.С. Денов туманида яшовчилар 2003 Р.Г. ва Х.Н. исмли аёллар ўрталарида аввалдан мавжуд бўлган низолари юзасидан, ўзаро жанжаллашиб, Д.С.ни маҳалла ҳудудида уриб тан жароҳати етказишган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан, Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.