6 Май 2021 йил 735

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Узун туманида номаълум шахснинг мурдаси топилди” сарлавҳаси остидаги мақола юзасидан Расмий муносабат:

Узун тумани марказий шифохонасининг 2021 йил 6 май кунидаги хабарга кўра, 6 май куни соат 05.45 да, Сариосиё туманида яшаган, (марҳум) фуқаро М.Р. туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудида, (Суд тиббий экспертизасининг 2021 йил 6 май кунидаги хулосасига кўра, юрак инфаркт миокарди, бронхолневмония, пиелонефрит, жигарда серрознинг бошланиши, алкоголдан заҳарланиш оқибатида) вафот этгани аниқланган.
Ижтимоий тармоқларда Узун тумани марказидаги кўприк атрофидан номаълум шахснинг мурдаси топилгани тўғрисида тарқалган хабарда нотўғри маълумот тарқатилган. Шу куни вафот этган мархум М.Р.нинг шахси аниқ бўлиб, унинг ўлими сурункали касаллиги сабабли тўсатдан вафот этганини маълум қиламиз.
Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига мазкур тармоқлар орқали турли мавзудаги нотўғри маълумотлар ҳам тарқалаётганини маълум қилиб, улардан нохолис, нотўғри хабарларга ишонмаслик ҳамда ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech