5 Май 2021 йил 1489

Ижтимоий тармоқларда тарқалган дастлабки маълумотига кўра “Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари ўз жонига қасд қилган” сарлавҳаси остидаги мақола юзасидан Расмий муносабат:

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган, пенсиядаги подполковник Рустам Сирожиддоновнинг ўлими ҳақидаги маълумот юзасидан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шуни маълум қилади.
Ички ишлар органларида хизмат қилган собиқ ходими подполковник Р.Сирожиддонов Сурхондарё вилояти ИИБнинг 2021 йил 28 январь кунидаги шахсий таркиб бўйича 5-сон буйруғи билан “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низом талабларининг 144-бандининг “в” кичик бандига мувофиқ (Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ходимнинг билдиргиси асосида) ички ишлар органларидан Қуролли кучлар резервига бўшатилганлигини маълум қиламиз.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech