17 Май 2021 йил 646

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарёда уч оғайни зўравон ботирга қолганга қонун оқсаб қолдими?”- сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Расмий муносабат:

Вилоят ИИБнинг масъул ходимлари томонидан ушбу видеомурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлди.
Тўпланган ҳужжатларга кўра, Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро К.Элмуроднинг олган тан жароҳати юзасидан туман шифохонасининг хабарномасига кўра, 2021 йилнинг 25 март кунида Жарқўрғон туманидаги мол бозори ёнида ўзига олдиндан таниш бўлган шу туманда яшовчи Н.С. ўртасида юзага келган жанжал вақтида К.Элмуроднинг жағ соҳасига қўллари билан уриб, унга қасддан тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Сурхондарё филиали Жарқўрғон пунктининг 2021 йил 9 апрел кунидаги судга оид тиббиёт хулосасига кўра, К.Элмуроднинг баданидаги олган тан жароҳати, “ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари” деб баҳоланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йилнинг 15 апрель кунида Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирги кунда, жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech