26 Май 2021 йил 457

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарёда депутатни таёқ билан калтаклашди. Халқ демократик партияси ўз вакилини ҳимоя қилиб, Бош прокуратура ва ИИВдан ҳолатни назоратга олишни сўради” мавзусида тарқалган видеомурожаат юзасидан Расмий муносабат:

2021 йил 14 апрель куни соат 10:30 ларда Бойсун тумани “Инкобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Ўктам ва Қ.Абдураҳмонлар яшаш маҳалласи ҳудудида жойлашган “Асланбек эксклюзив боғлари” МЧЖга қарашли ерда Бойсун туман “Ҳунармадлар” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Абдуваҳоб ҳамда М.Абдулҳамидлар илгаридан давом этиб келаётган ер майдони устида тортишиб жанжалашиб, жанжал вақтида бир-бирларини қасддан уриб тан жароҳат этказишган.
Натижада, фуқаро Ж.Ўктам, Қ.Абдураҳмон, М.Абдуваҳоб ва М.Абдулҳамидлар тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган.
Республика суд-тиббиёт экспертиза Илмий-амалий маркази Сурхондарё филиалининг 2021 йил 19 апрель кунидаги хулосасига кўра фуқаро Ж.Ўктам “ўртача оғирликдаги” тан жароҳати, фуқаро М.Абдуваҳоб “соғлиқнинг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати, М.Абдулҳамид эса “енгил” тан жароҳати олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган, тергов ҳаракатлари жараёнида Ж.Ўктамни М.Абдулҳамид ва М.Абдуваҳоблар бир гуруҳ бўлиб тан жароҳати етказишганлиги бўйича 2021 йилнинг 30 апрель кунида ижтимоий тармоқ орқали расмий муносабат билдирилиб, оммага маълум қилинган эди.
Жиноят иши бўйича ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра фуқаролар М.Абдуваҳоб ва М.Абдулҳамидларга нисбатан муқаддам эълон қилинган айблов Жиноят кодексининг 105-моддаси
2-қисми “в,г,и” бандлари билан тўлдирилган, шунингдек фуқаро У.Муҳаммадиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-модда 2- қисми билан айблов эълон қилинган.
Мазкур жиноят иши бўйича 2021 йилнинг 25 май куни тергов ҳаракатлари томомланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят проссецуал кодексининг 381-моддаси тартибида айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судловга юбориш масаласини ҳал қилиш учун Бойсун туман прокуратурасига юборилганлиги маълум қилинади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech