Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Оққамар маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйининг ичида зўравонлик ва босқинчилик бўлишига қарамасдан профилактика инспектори маъмурий иш очиб судга оширмоқчи. Аслида, қасддан қилинган зўравонлик ва босқинчилик ҳаракати жиноий иш очилишига сабаб бўлмайдими? сарлавҳаси остида тарқалган видеомурожаат юзасидан Расмий муносабат:
Шўрчи тумани ИИБнинг масъул ходимлари томонидан ушбу видеомурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлди. 2021 йилнинг 1 май куни соат тахмианан 18-00 ларда Шўрчи тумани “Оқкамар” маҳалласида яшовчи З.Д. кўчада турган вақтида, маҳалладоши Т.А. ўзига тегишли бўлган КАМАЗ русумли юк автомашинаси билан тўпроқ ортиб кетаётган вақтида, уни тўхтатиб, кўчага тупроқ тўкмасдан секин ҳайдашини айтганида, Т.А. бошқа кўча йўқлигини шу кўчадан ўтишини айтган вақтида, иккаласи оғзаки тортишиб қолган вақтида, Т.А. юк автомашинасини ҳайдаб кетади ва ҳайдаган вақтида КАМАЗга ортилган тупроқ кўчага озроқ миқдорда тўкилиши натижасида ўртасида ўзаро жанжал келиб чиқади.Келиб чиққан жанжал оқибатида Т.Анвар, Т.Алишер, Т.Акбар ҳамда Дж.Б ва З.Дж.лар бир бирларини уриб тан жароҳати етказишганлиги ҳолати бўйича касалхонага мурожаат қилишган.Мазкур ҳолат юзасидан жанжал иштирокичларига нисбатан тан жароҳати бор ёки йўқлиги ҳамда тан жарохатининг оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган бўлиб, Шўрчи туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Келгусида терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра қўшимча ахборот бериш таъминланади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати